Шайх Яҳё Ғавсоний

Таваллуди:

 Доктор Яҳё ибн Абдуррраззоқ Ал-Ғавсоний Сурияда, милодий 1964, ҳижрий 1383 санада, Рамазон ойининг 21 кунида таваллуд топганлар. Оилаларида 7 фарзанд: уч ўғил, тўрт қизлар бор.

 Бошланғич ва ўрта таълимни Дамашқ шаҳридаги «Фурқон» маъҳадида олганлар, у ерда шайх Абдуссамад Исмоилдан ҳанафий фиқҳини, шайх Абдурраҳмон Наъсандан шофеъий фиқҳини ўқиганлар. Ҳадис, тафсир, сийрат ҳамда балоғат илмларини ҳам чуқур ўрганганлар. Шайх Абдулғаний Солаҳийнинг ҳузурида тажвид илмини ҳамда Ҳафс ва Варш қироатларини ўрганганлар. 

 Доктор Яҳё Ғавсоний аллома, тарихчи, шайх Найиф Аббоснинг мулозими бўлиб, у кишидан ақийда, тарих, мерос ва бошқа илмларни ўрганганлар. Сўнг Мадинаи Мунавварага бориб, у ерда Ҳарам уламоларидан дарс олганлар, у ердаги Ислом унверситетини тамомлаганлар. Сўнг ўқишни Маккаи Мукаррамада давом эттириб, у ерда ҳам кўплаб уламолардан таҳсил олиб, ижозага эришганлар, магистратурани тамомлаганлар. Шундан сўнг Жидда шаҳрига кўчиб ўтиб, у ерда қироат илмларидан дарс берганлар, олий таълим муассасаларининг магистиратура бўлимларида устозлик қилганлар.

 

 Маълумоти:

 1. Ўрта таълимни Дамашқ шаҳридаги «Фурқон» маъҳадида олган. 

 2. 1985 йилда Мадинаи Мунавварадаги «Жамиа Исламийя» қошидаги шариат факультетини тамомлаган. 

 3. 1988 йилда Маккаи Мукаррамадаги имом ва даъватчилар тайёрлаш Олий маъҳаднинг магистратурани тамомлаган

 4. «Қуръони Карим ва диний сабоқлар» университетида «Тафсир ва Қуръон илмлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

 5. Ҳамо шаҳридаги Қуръон қироатлари маъҳадини тамомлаган (ҳижрий 1409 йилда).

 6. Покистон қорилари устози (шайхул қурро) шайх Фатҳ Муҳаммад Банийдан Қуръондан ижоза олган.

 7. Ҳафснинг Осимдан ривоятидан ҳамда ўн қироатдан дунёда энг олий санад ҳисобланган шайх Бакрий Таробийшийдан ижоза олган.

 8. Ҳадис ва бошқа илмлар бўйича кўплаб ижозаларга эга бўлган. Жумладан, «Саҳиҳи Бухорий» ва «Кутубус-ситта» ва бошқа мусалсал ҳадислар бўйича ижозалар соҳиби.

 

 Доктор Яҳё Ғавсоний Абдуллоҳ ибн Сиддиқ, Абдулазиз Ғолариййин, муҳаддис Ҳабибурроҳман Аъзамий (Ҳиндистон), Муҳаммад Молик Кандаҳлавий каби замонамизнинг тўққиз юздан зиёд буюк қурролари ва муҳаддисларидан Қуръони каримнинг ўнта қироатидан, шунингдек, тафсир, ҳадис ва фиқҳ илмларидан кўплаб ижозалар олган.

 

 Замонавий илмлар бўйича: 

1. НЛД (нейролингвистик дастурлаш) бўйича 9 диплом эгаси.

2. НЛД бўйича амалий курслар иштирокчиси

3. НЛД бўйича амалий курслар ўқитувчиси

4. Дунё НЛД мураббийлари ташкилотининг маслаҳатчиси ва мушрифи.

 5. INPLTA (НЛД мураббийлари халқаро уюшмаси) ҳамда AMB (илғор феъл-атворни моделлаштириш) аъзоси.

 6. TLTA воситасида даволаш ҳамда бошқа кўплаб услублар бўйича мураббий.

 

 Илмий-амалий фаолияти:

 1. Замонавий фан ва технологиялар воситасида Қуръон ёдлаш услублари ҳақида Жидда шаҳрининг «Таҳфизу Қуръон» жамиятида курслар ўтказган. Бу курсларни подшоҳликнинг барча шаҳарларида ўтказган. Шунингдек, бу курсларни Уммон, Туркия, Ливан, Урдун, БАА, АҚШ ва бошқа кўплаб давлатларда 145 мартадан ортиқ ўтказиб, катта ижобий натижаларга эришган.

 2. Оилавий тотувлик, болалар тарбияси ва талабаларнинг заковат ва маҳоратини ошириш мавзуларида ҳам кўплаб давра суҳбатлари ташкил қилиб, катта натижаларга эришган.

 3. «Қандай қилиб фарзандларимизни овоз кўтармай, шапалоқсиз тарбия қиламиз?» мавзуида давра суҳбатлари олиб борган.

 4. Қуръонни 56 кунда ёд олиш услуби.

 5. Қуръон ўргатиш ташкилотида мувафақиятли бошқарув усуллари.

 6. «Зеҳн харитаси. Уни Қуръон ёдлашда қандай қўллаш мумкин?» мавзуидаги давра суҳбатлари.

 7. «Оилавий бахтга эришиш учун сирли сўзини қандай топамиз?» мавзуидаги давра суҳбатлари.

 Қуръон ва уни ёдлашга ёрдам берувчи, тажвидни мукаммал ўргатувчи ва жамиятни ислоҳ қилишда ҳизмат қилувчи, оилавий бахтга эришиш йўлларини баён қилувчи яна жуда кўплаб курслар муаллифи.

 

 Доктор Яҳё Ал-Ғавсоний бу курсларни қуйидаги ташкилот ва муассасаларга тақдим қилган: 

1. Баҳрайн диний ишлар вазирлиги

2. Сурия диний ишлар вазирлиги

3. Халқаро исломий ёрдам ташкилотининг дунёдаги барча филиаллари

 4. Саудия Қуръон таҳфизи жамиятининг филиаллари (Жидда, Риёз, Мадина)

5. Жазоир халқаро тренинг ташкилоти

6. Мағриб (Марокаш) соғлиқни сақлаш вазирлиги

7. Бангладешнинг бир нечта ташкилотлари.

  

 Меҳнат фаолияти: 

 1. Қуръон карим тажвиди ҳамда етти машҳур қироати фанларидан Жидда шаҳридаги «Зин-нурайн» таҳфиз мадрасаси (ҳижрий 1409-1413 йиллар).

2. Жиддадаги «Тоҳа Собир» масжидида таҳфиз курслари.

 3. Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Инсоният маданияти, илм-фан ва адабиёт университетида тажвид, Қуръон карим тадриси йўллари ва хатиблик фанларидан дарс берган.

4. Жидда шаҳрининг Қуръон ҳалқаларида мушриф бўлган. 

 5. Ҳозирги кунгача Мадинаи Мунавварадаги Масжидун-Набавийда Қуръон қироатларидан дарс бериб келмоқда.

 

 Аъзо бўлган халқаро ташкилотлари: 

 1. Бутунжаҳон исломий адабиёт робитаси

 2. Қуръон ва Қуръон илмлари ташкилоти (Саудия Арабистони)

 3. Африканинг бир нечта давлатларида Қуръони карим таҳфизи жамиятларининг муассис аъзоси.

 4. АҚШдаги ABNLP, ABH, TLTA халқаро ташкилотларнинг аъзоси

 5. Ғавсаний ноширлик уйининг раиси (Дамашқ)

 6. Мусҳаф тасҳиҳ ҳайъатиннг аъзоси

  

 Таълиф этилган асарлари: 

 1. «Сиз Қуръонни қандай ёдлайсиз?» Асосий қоидалар, амалий услублар (тўрт марта нашр қилинган).

 2. Тажвид илмининг назарий қоидалари ва амалий мулоҳазалари (уч жилдлик). 

 3. «Қуръон ҳалқаларига мушрифлик» фани (амалий тажрибалар асосида).

 4. «Етти қироатда Шотибия назмининг шарҳи» (видеотасвири билан).

 5. «Осонлаштирилган тажвид қоидалари» (Овозли «Амма» пораси билан).

 6. «Жазария» матни (овозли албом шаклида).

 7. Қуръон ёдлашнинг янгича усуллари (2 овозли тасмаси билан).

  

  

 Халқаро илмий анжуманлардаги иштироки

 1. Қуръон карим тафсири конференцияси (Бангладеш, ҳ. 1414)

 2. Иқтисод конференцияси (Бангладеш, ҳ. 1414)

 3. «Қуръонга эътибор» конференцияси (Шариқо, ҳ. 1423)

 4. Бутунжаҳон Қуръон мусобақаси (Теҳрон)

 Шунингдек, доктор Яҳё Ал-Ғавсоний бошқа кўплаб халқаро илмий-амалий анжуманларнинг азиз меҳмони ва фаол иштирокчисидир.

 Доктор Яҳё Ал-Ғавсоний жуда кўп ташкилот, муассаса ва жамиятларда раҳбар лавозимларда фаолият кўрсатган. Кўплаб Ислом мамлакатларининг телеканалларида («Иқро», Саудия Арабистони) чиқишлар қилган, кўплаб халқаро Қуръон мусобақаларида ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этган.

 

 Илмий сафарлари:

 Ўзининг илмий маърузалари, ўқув дастурлари билан жуда кўп мамлакатларга - Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Уммон, Жазоир, АҚШ, Канада ва бошқа кўплаб давлатларга «Оламлар Роббининг Китобига бошқаларни қизиқтириш» шиори остида сафарлар қилиб, Қуръони каримдан таълим беришга ихтисослашган кўплаб илмий марказлар ташкил қилганлар. Сафарларида Абул Ҳасан Надавий (Ҳиндистон), Амин Сирож (Туркия), Камол Зафар (Бангладеш) каби юздан ортиқ машҳур уламолар билан кўришиб, улардан ҳам ижозалар олган. Қироат илми алломалари билан ҳам учрашиб улардан ҳам юқори санадлар олишга мушарраф бўлган. Ҳижрий 1428 йили Масжиди Набавийда Қуръони Каримнинг ўн қироатини ўқитиш бўйича махсус ҳалқа очишга муяссар бўлиб, ҳозиргача шу ерда хизмат қилиб келмоқда.

Самарқанд (2018 йил, 4 июль)
Бухоро (2018 йил, 5-7 июль)
Тошкент (2018 йил, 8-12 июль)